«Барселона» Мессининг Аргентина терма жамоасидаги фаолияти якунланганига муносабат билдирди
Каталониянинг «Барселона» клуби Лионель Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш ҳақида қабул қилган қарорига расман муносабат билдирди. Кеча форвард миллий жамоа сафида сўнгги учрашувини ўтказди. У Бенин термасига қарши майдонга тушди. Учрашув 3:0 ҳисобида Аргентина фойдасига якунланди, Месси бир гол урди ва икки голли пас муаллифи бўлди.
«2008 йил Пекинда қўлга киритилган олтин медалдан тортиб, эсдан чиқмас карьерангизгача — сиз «Альбиселесте» сафида ҳар қадамда тарих яратдингиз. Табриклаймиз, Лео, Аргентина терма жамоаси либосини янада афсонавий қилганингиз учун!» — дея қайд этилди каталонияликлар матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар