"Барселона" мухлислари Рафинья ҳақида ёмон хабар олди
Кутилмаган хабар
Терма жамоалар ўйинлари учун берилган танаффус пайтида Рафинья сон қисмида ноқулайлик сезди. Шу сабабли у Бразилия терма жамоаси таркибидаги ўйинда алмаштирилди ва режадан олдин «Барселона» ихтиёрига қайтди.
Испаниянинг Sport нашри ёзишича, Рафиньянинг «Хетафе»га қарши майдонга тушиши катта шубҳа остида. Бу эса жамоаси ўйинларини соғинган «Барселона» мухлислари учун ёқимсиз хабар бўлди.
«Барселона» ва «Хетафе» ўртасидаги учрашув шанба, 10 октябрь куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Каталония клуби жорий мавсумни муваффақиятли бошлади – ҳозирча етти ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Рафинья шу етти баҳсда 12 та гол урди ва жамоадошларига яна уч маротаба ҳал қилувчи пас берди.

Изоҳлар (0)