"Барселона" мухлислари учун хушхабар
"Барселона" ҳимоячи Маркос Алонсо билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилди. Имзоланган янги меҳнат шартномаси 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади. Қайд этилишича, испаниялик ҳимоячининг товон пули 50 миллион етиб белгиланди.
Алонсо ўтган йилнинг декабрь ойида 32 ёшга тўлди. У "Барселона"да 2022 йилинг сентябридан буён тўп тепмоқда. Ҳимоячи Каталония клуби сафида 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Хави шогирдлари навбатдаги ўйинни 28 январь куни "Жирона"га қарши ўтказади.
Фикрлар