«Барселона»нинг икки ҳимоячиси жароҳат сабабли «ПСЖ»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» муҳим учрашувлар арафасида икки ҳимоячисидан айрилди. Каталонияликларга яқин вақт ичида Жюль Кунде ва Эрик Гарсия ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «Бетис»га қарши сўнгги учрашувда жароҳат олган Гарсия 3–4 ҳафта майдонга туша олмайди. Шу сабабли у Чемпионлар лигаси доирасида «ПСЖ»га ҳамда Испания чемпионатида «Реал»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Кунде ҳам парижликларга қарши ўйинда иштирок этмайди. Бироқ француз ҳимоячининг «Эль-Класико»га қадар тикланиш эҳтимоли бор. Унинг «Реал»га қарши баҳсда майдонга тушиши бўйича якуний қарор кейинроқ қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 20 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтади. Ла Лига доирасидаги «Эль-Класико» эса 25 октябрь, якшанба кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!