«Барселона»нинг келажакдаги бош мураббий аниқланди
«Барселона» раҳбарияти келажакда жамоа бош мураббийлиги учун Серхио Бускетс номзодини асосий вариант сифатида кўриб чиқмоқда.
«Барселона» раҳбарияти келгуси йиллар учун эҳтимолий бош мураббий номзодини белгилаб олди. Каталония клуби раҳбарлари жамоани бошқариш учун энг мақбул вариант сифатида Серхио Бускетсни кўриб чиқмоқда.
Бироқ испаниялик собиқ ярим ҳимоячи ҳали мураббийлик соҳасида етарли тажриба тўплаши керак. Шунингдек, у зарур босқичларни босиб ўтгач, «Барселона» унинг номзодини жиддий муҳокама қилишга тайёр бўлади.
Клуб бошлиқларининг фикрича, Бускетснинг ўйинни ўқиш қобилияти ва юқори футболь тафаккури унга келажакда юқори даражали мураббий бўлиш имконини беради. Ҳозирча эса сине-гранатлар жамоасини немис мутахассиси Ханси Флик бошқариб келмоқда.
Изоҳлар (0)