"Барселона" Ольмо билан янги шартнома имзолайди
"Барселона" раҳбарияти ярим ҳимоячи Дани Ольмонинг келажаги борасида якуний қарор қабул қилди.
Журналист Луис Рохо маълумотига кўра, каталонияликлар испаниялик футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиш ниятида эмас.
Аксинча, клуб раҳбарияти Ольмо билан янги ва яхшиланган шартнома тузишни режалаштирмоқда. Янги келишувга кўра, футболчи келаси мавсумда белгиланган миқдорда ўйин ўтказса, унинг маоши оширилади.
28 ёшли ярим ҳимоячи ўтган Ла Лига мавсумида "Барселона" сафида 33 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатма муаллифи бўлди.
Клуб раҳбарияти Ольмони жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда ва уни узоқ муддатга сақлаб қолишни мақсад қилган.

Фикрлар