"Барселона" ўз етакчисидан воз кечди
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегер фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.
"Diario Sport" нашри тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар 30 ёшли футболчига молиявий жиҳатдан яхши таклиф тушса, сотиб юборишга тайёр. У жамоа таркибидаги энг қиммат ўйинчилардан бири ҳисобланади.
"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти тер Штегеннинг бу йил кўрсатган ўйинидан унчалик мамнун эмас. У тиззасидан олган жароҳати туфайли мавсум аввалида майдонга туша олмади, кейинчалик, энг муҳим учрашувларда жамоасини қутқара олмади.
Марк "Барса" шарафини 2014 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсум у барча турнирларда 48 ўйинда майдонга тушиб, 55 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар