'Барселона" ўз ҳимоячиси билан шартномани узайтиришга яқин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен клубда қолишига деярли шубҳа қолмади.

Даниялик футболчининг амалдаги шартномаси ой охирида тугайди, бироқ томонлар уни узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақида журналист Рохер Торельо хабар берди.

Манбага кўра, "Барселона"да 30 ёшли футболчининг келажаги бўйича ҳеч қандай хавотир йўқ. Ҳозир фақат расмий ҳужжатларни тайёрлаш ва имзолаш қолган.

Кристенсенга Англия, Италия ва Греция клубларидан янада фойдали таклифлар бўлган, аммо у "Барселона"да қолишни танлаган.

Кутилишича, янги шартнома икки йилга мўлжалланади. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчига тўлиқ ишонади ва унинг тажрибасини юқори баҳолайди, бу эса қарор қабул қилинишида асосий омил бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!