"Барселона" Педри билан шартномани янгиламоқчи. Аммо...

  • 21 сентября, 2024, 12:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти испаниялик ярим ҳимоячи Педри билан янги меҳнат шартномаси тузмоқчи. Бу ҳақда Mundo Deportivo саҳифаларида хабар берилди.

Tecno

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" молиявий қийинчиликлар туфайли ҳозирча Педри билан янги шартнома бўйича келишувни якунлай олмаяпти. Қайд этиш лозимки, томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Жорий мавсумда Педри “Барселона” таркибида олтита учрашувида қатнашиб, иккита гол урди. Испания чемпионатининг беш туридан сўнг Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию