"Барселона" посбони жароҳат олди

  • 07.01.2026 09:30
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Марк-Андре тер Штеген машғулотларда жароҳат олгани маълум бўлди.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, германиялик дарвозабон жамоавий машғулотлар вақтида яна жароҳат олди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани аниқ эмас. Қайд этилишича, бу ҳолат унинг январь ойида ижарага кетишига таъсир қилиши мумкин. Аввалроқ, Каталониянинг "Жирона" клуби тер Штеганни ижарага олиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Германия терма жамоаси аъзоси “кўк-анорранглилар” сафида 2014 йилдан буён топ тепади.

Маълумот учун, 33 ёшли кипер жорий мавсумда атига битта учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!