"Барселона" посбони жарроҳлик амалиётини ўтказади
Марк-Андре тер Штеген тиззасидан олган жароҳатидан сўнг операция қилинади.
"Барселона" ва Германия терма жамоаси дарвозабони кеча "Вильярреал"га қарши кечган Ла Лига ўйинининг 1-бўлими охирида жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб кетишди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Дарвозабон бугун операция қилинади, тикланиш вақти кейинроқ маълум қилинади.
"Marca" нашри қайд этганидек, Тер Штегеннинг операциядан кейин тикланиши тахминан 8 ой давом этади. "Блауграна" дарвозабони 2024/25 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
Фикрлар