"Барселона" посбони узоқ муддатга сафдан чиқди
"Жирона" сафида ижара асосида ҳаракат қилиб келаётган "Барселона" посбони Марк-Андре тер Штеген жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. Бу ҳақда " Cadena SER" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, текширув натижаларидан сўнг германиялик дарвозабоннинг тизза ости пайида жароҳат аниқланган. Бу жароҳат сабаб, Марк тахминан 2 ой давомида майдонга туша олмайди.
Штегеннинг бу жарохатидан кейин "Гирона" "Барселона" билан тузилган ижара шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумот учун, Тер Штеген "оқ қизиллар" сафида 2 та учрашувда майдонга тушишга эришди.
Фикрлар