"Барселона" президенти АПЛ клубини огоҳлантирди
"Барселона" Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида "Челси"га қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашув олдидан каталонияликлар президенти Жоан Лапорта фикр билдирди.
"Лондонга ғалаба учун борамиз. Бу осон бўлмайди, чунки “Челси” ажойиб жамоа. Улар кучли трансферлар амалга оширишди ва жуда мувозанатли таркибга эга. Аммо бизда ҳам зўр жамоа бор. Баъзи футболчиларимиз қайтди. Рафиня майдонга қайтиши билан гол урмоқчи. “Аристрократлар”га қарши ўйинга яна бир неча футболчиларни тиклаб оламиз. Агар ўз даражамизни кўрсатсак, ғалабага умид қилсак бўлади" — деди Лапорта DAZN каналига.
Маълумот учун, бу икки клуб ўртасидаги тўқнашув 25 (26) ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00'да бошланади.



Фикрлар