
"Барселона" ПСЖни "Камп Ноу"да қабул қила олмайди
"Барселона" клубининг маълум қилишича, Чемпионлар лигаси умумий гуруҳ босқичи 2-туридаги "Пари Сен-Жермен"га қарши баҳс 1 октябрь куни "Олимпик Льюис Компанис" стадионида ўтказилади.
"Клуб яқин ойларда "Спотифай Камп Ноу"ни очиш учун зарур рухсатномаларни олиш устида фаол иш олиб бормоқда.
"Барселона" ўз аъзолари ва мухлисларига бу қийин, бироқ ҳайратланарли жараёнда кўрсатаётган тушунчалари ва қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорлик билдиради", – дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар