"Барселона" қўрқоқ тактика эвазига ғалабани қўлдан чиқарди

Ла Лига 13-туридан ўрин олган "Сельта" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди. 

Биринчи бўлимни 3:0 ҳисобида якунлаган "Барса" иккинчи таймда ҳимоявий тактикага ўтиб олди ва якунда ҳисоб 3:3 кўринишига келди. "Кўк-анорранглилар" сафида Фати, Бускетс ва Депай гол уришга муваффақ бўлди. Мезбонлардан Аспас дубль қайд этди.  Шунингдек, Нолитио рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. 

Ушбу натижадан сўнг Каталония клуби очколари сонини 17 тага етказиб қўйди ва Испания чемпионати турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Виголиклар ҳисобида 12 очко мавжуд ва улар 14-поғонани банд этиб турибди. 



  • 90+6'

    Ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда 3:3 ҳисобида жанговар дуранг қайд этилди. 

  • 90+6'

    ГОООООООООЛ! Сўнгги дақиқаларда "Сельта" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Аспас жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 90+3'

    "Сельта" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 90'

    Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Бальде тезликда "Сельта" футболчисига имкониятни бой берди. 

  • 88'

    Бускетсга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 86'

    Де Йонг ажойиб рейд уюштириб, дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қолди. 

  • 84'

    Абде тезкорлик билан жарима майдони ичига кириб борди. Ҳимоячилар уни тўхтатди. 

  • 81'

    Пуч ва Депай ҳужумда фаол ҳаракат қилди, бироқ якунда тўп олдирилди. 

  • 78'

    "Сельта" 2 та голдан руҳланиб, тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 75'

    "Сельта" учрашувда ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Гол муаллифи Нолито

  • 72'

    Виголиклар жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритлди. Тўп ёнида Аспас. 

  • 68'

    "Сельта" яна бир гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ офсайд. 

  • 64'

    "Сельта" бош мураббийига сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 61'

    Бальде яхши вазиятга чиқиб бораётган эди. Сўнгги сонияда ҳимоячилар уни тўхтатди. 

  • 58'

    Нико Гонсалес ажойиб ҳаракатлари билан жарима майдони ичига кириб борди. Бироқ ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 54'

    "Сельта" "Барселона"га ҳимояда жиддий босим ўтказмоқда. 

  • 51'

    Аспас ҳимоядаги хатодан сўнг гол уриб, ҳисобни қисқартирди. 

  • 49'

    "Сельта" иккинчи бўлимни фаол бошлади. 

  • 46'

    Эрик Гарсия ва Фати майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Бальде ва Араузо майдонга тушди. 

  • 46'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча каталонияликлар "Сельта"га қарши ўйинда 3:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

  • 46'

    Жорди Альбага сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Фати жароҳат олган кўринади. У майдонни тарк этмоқда. 

  • 41'

    "Барса" яна бир позицион ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 38'

    Фати майдонда жароҳат олиб ётибди. 

  • 36'

    "Барса" майдон марказида тўп назоратини ўрнатди. 

  • 34'

    Депай бош билан зарба йўллаб, орадаги фарқни учтага етказиб қўйди. 

  • 33'

    "Сельта" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 31'

    "Сельта" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 30'

    Эрик Гарсия Аспасга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 28'

    Гави майдон марказида ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

  • 26'

    "Сельта"да яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳужум якунланмай қолди. 

  • 25'

    Фати ва Депай ўзаро келишиб ўйнаб, ҳавфли ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 23'

    "Барса" майда паслар билан тўпни назорат қилмоқда. 

  • 20'

    Де Йонг майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 17'

    Бускетс олисдан зарба йўллаб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

  • 16'

    Аспас Мурильонинг ажойиб узатмасидан сўнг тўпни тўхтата олмади. 

  • 15'

    "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 14'

    Ансу Фати ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

  • 12'

    "Барселона" ҳимоядан чиқишда бироз муаммоларга дуч келмоқда. 

  • 9'

    "Барселона" чап қанотдан фаол ҳужумлар уюштирмоқда. 

  • 7'

    "Сельта" ҳимояда тўпни эгаллаб турибди. 

  • 5'

    Учрашувда ҳисоб очилди. Ансу Фати қанотдан ёриб кириб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 2'

    Аспас бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ноаниқ зарба йўллади. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    "Барселона" - "Сельта" учрашуви бошланишига кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!