"Барселона" Рафинья борасида бир қарорга келди
Каталониянинг "Барселона" клуби ёзги трансфер ойнасида баъзи футболчиларини сотади. "Todofichajes" портали хабарига кўра, биринчи бўлиб бразилиялик вингер Рафинья Диас сотувга қўйилади.
Манбанинг таъкидлашича, бразилиялик вингер "Лидс"га қайтади. Бундан ташқари "Манчестер Юнайтед" 27 ёшли футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. "Тransfermarkt" Диасни 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Рафинья 2022 йилнинг ёзида "Барселона"га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Фикрлар