“Барселона” раҳбарияти Кейн трансферига қизиқиш билдирмоқда
"Барселона"да "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейнни ўз сафига қўшишга қизиқиш кучаймоқда. Каталония клуби инглиз футболчисини мавсум охирида эркин агентга айланадиган Роберт Левандовскининг идеал узоқ муддатли вориси сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Манбага кўра, Кейннинг номзоди клуб ичида тобора оммалашиб бормоқда. Мураббий Ханс-Дитер Флик жамоада элита ҳужумчисини кўриш истагини билдирди.
Бундан ташқари, “кўк-анорранглилар” Хулиан Алварес ва Жоао Педро каби бошқа ҳужумчиларга қизиқиш билдирмоқда. Харри Кейннинг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, яқин ойларда томонлар шартномани узайтириш имкониятини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Фикрлар