"Барселона" раҳбарияти хавотирда
Рональд Араухонинг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.
"As" нашри хабар берганидек, унинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда. "Барселона" ҳалигача унинг агентлари билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиш санасини келиша олмади. Футболчининг агентлари ташаббуси билан ташкил этилган учрашувларнинг тизимли кечиктирилиши "Барса" раҳбариятида Рональд бошқа клубдан катта таклиф олгани борасида шубҳа уйғотмоқда.
Вазият "кўк-анорранглилар" раҳбариятини хавотирга солмоқда. Улар Араухо билан музокаралар сериалга айланишини исташмайди.
Агар Рональд янги шартнома таклифини қабул қилмаса, клуб уни сотишга тайёр. Бу ҳолатда улар камида 80 миллион евро талаб қилишади.
Фикрлар