"Барселона" "Реал"дан норози

Каталония раҳбарияти "Барселона"га қарши судда иштирок этишини билдирган "Реал"нинг позициясидан норози. "Кўк-анорранглилар" судяларга пора беришда айбланмоқда.

"Catalunya Radio" нашри хабарига кўра, Каталония гранди Мадрид раҳбариятининг позициясидан ҳафсаласи пир бўлган. "Барселона" вакилларининг фикрича, бу клублар ўртасидаги муносабатларни бузиши мумкин.

Хави шогирдлари Испания чемпионатининг жорий мавсумида 65 очко билан турнир жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!