"Барселона" Рэшфордни сотиб оладими?

  • 3 декабрь, 18:47
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" спорт директори Деку "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг келажаги ҳақида гапирди.

Tecno

"Маркус Рэшфорд билан ҳали ҳеч нарса ҳал қилинмаган. Ҳозир келажак ҳақида қарор қабул қилиш вақти эмас. Биз ундан мамнунмиз, Рэшфорд жуда кўп нарса беради. Стратегик жиҳатдан ҳозир имзолаш ҳақида гапиришнинг вақти эмас", - дея Декунинг сўзларини келтиради Football Espana.

Жорий мавсумда Рэшфорд "Барселона" сафида Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, футболчи Чемпионлар лигасида бешта ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!