“Барселона” “Рома”га ҳимоячи трансфери юзасидан сўров юборди
"Барселона" ҳимоя чизиғини "Рома" ҳимоячиси Эван Н'Дика билан кучайтириш ниятида. Каталонияликлар марказий ҳимоячига фаол қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" аллақачон римликлар раҳбарияти билан боғланиб, 26 ёшли футболчининг трансфери масаласида сўров юборган.
Жорий мавсумда ивуарлик ҳимоячи "Рома"нинг барча мусобақалардаги 31 та ўйинида қатнашиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. Н'Диканинг Италия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар имзоланган.
Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, марказий ҳимоячининг нархи 30 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар