"Барселона" сардори фаолиятини АПЛ грандида давом эттириши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клубига тегишли бўлган германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириш вариантига эга. Бу ҳақда "Teamtalk" хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Барселона" ҳам ўз навбатида тер Штегенни сотишга тайёр, аммо ҳозирча аниқ музокаралар ўтказилгани йўқ.
Тер Штеген "кўк-анорранглилар" сафида 2014 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2028 йил июнь ойи охирида тугайди. Германиялик посбоннинг бозор нархи етти миллион еврога баҳоланмоқда.



Фикрлар