
"Барселона" сардори Туркия клубига ўтиш арафасида
"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Туркиянинг "Галатасарой" клубига ўтишга яқин. Бу ҳақда Fanatik нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Галатасарой" 33 ёшли германиялик посбон билан шахсий шартнома шартларини аллақачон келишиб олган. Энди клубни "Барселона" билан музокаралар кутмоқда. Агар "кўк-анорранглилар" футболчи учун юқори нарх талаб қилмаса, трансфер якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Тер Штеген 2014 йилдан бери "Барселона" сафида тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ўтказиб юборди ва атиги бир марта дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Transfermarkt мутахассислари дарвозабоннинг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар