"Барселона" "Сити" ва "Ювентус"дан футболчи олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" янги мавсум учун трансфер режаларини тузмоқда.

Каталония клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ва "Ювентус" ҳужумчиси Душан Влаҳовични ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Cadena Ser" хабар берди.

Мавсум сўнгида Роберт Левандовски клубни тарк этиши маълум бўлди. Сербиялик форвард айнан унинг ўрнига номзод сифатида кўрилмоқда. Бундан ташқари, Флик Бернардуни ҳам жамоасида кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" бу мавсумда Испания Ла Лигаси чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!