Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби "Женоа" форварди Кшиштоф Пёнтекни синчковлик билан кузатишни бошлади.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” скаутлари 23 ёшли польшалик футболчининг жорий мавсум А Серияда кўрсатаётган ўйинларидан ҳайратга тушишмоқда. Қайд этиш лозимки, Пёнтек чемпионатнинг ортда қолган 7та турида рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришди ва у айни дамда мусобақа тўпурари бўлиб турибди.

Аммо, “Барселона” вакиллари Пёнтекни ҳали катта жамоаларда ўйнашга тайёр эмас деб ҳисоблашмоқда. Лекин шунга қарамай уни кузатишда давом этишмоқчи.