“Барселона” суперҳужумчи оляпти
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳужум чизиғини яна бир тўпурар билан кучайтириш имконига эга бўлди.
Каталония клуби “Милан” ҳужумчиси Рафаэль Леауни трансфер қилиш бўйича иш олиб бормоқчи. Португалиялик форвард миланликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортганидан кейин уни қўлга киритмоқчи бўлаётган гранд клублар сафи кенгайиб бормоқда.
23 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Уни олишни истаган клуб ёзда 85 миллион евро харажат қилишига тўғри келади.
Леау жорий мавсумда Италия чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва тўртта ассист қайд этди.
Фикрлар