"Барселона" тарбияланувчиси жамоани тарк этмоқчи

CHERY AUTO

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Хави Симонс келаси ёзда жамоасини тарк этиш истагини билдирди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Романонинг айтишича, 22 ёшли футболчи аллақачон ўз ниятини жамоа раҳбариятига етказган. Симонснинг хизматларига "Бавария", шунингдек, номи ошкор қилинмаган АПЛ клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Футболчини сотиб олиш учун 75 миллион евро тўланиши кутилмоқда.

Нидерландиялик футболчи "Барселона"га ўтишни орзу қилмоқда, бироқ ҳозирча бунинг эҳтимоли паст. У жорий мавсум барча мусобақаларда жами 34 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!