"Барселона" тер Штеген билан шартномани узайтирмоқчи
"Барселона" клуби дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
"Marca" нашри хабарига кўра, томонлар янги шартнома бўйича музокараларни бошлаб юборишган. Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" германиялик дарвозабонга 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Қайд этилишича, “Барселона” 31 ёшли тер Штегеннинг футболчилик фаолиятини бошқа жойда якунлашини истамайди. Испания газетасининг таъкидлашича, дарвозабоннинг ўзи Каталония жамоасида қолишга тайёр, шунинг учун янги шартнома имзолашда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.
Тер Штегеннинг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади.
Фикрлар