“Барселона” тўртинчи бор Чемпионлар лигаси бош совринни қўлга киритди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи баҳсда Испаниянинг “Барселона” жамоаси Франциянинг “Лион” клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Голларга Эва Пайор дубль муаллифи бўлган бўлса, Сальма Паральюэло ҳам икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, каталониялик футболчи қизлар ўз тарихида тўртинчи бор Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. Аввалроқ “Барселона” 2021, 2023 ва 2024 йилларда ҳам ушбу мусобақада ғолиб чиққан эди.

Бу натижа орқали испан клуби совринлар сони бўйича Германиянинг “Айнтрахт” жамоасига етиб олди. Мутлақ рекорд эса ҳануз “Лион”га тегишли — француз клуби мусобақада 8 марта ғолиб бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!