“Барселона” тўртта трансферга қўл урмоқда
“Барселона” кейинги йилларда таркибини кучайтириш учун эркин агент мақомидаги футболчиларни трансфер қилишга эътибор қаратмоқда.
Айни пайтда клубнинг молиявий аҳволи барқарорлашганига қарамай, мутасаддилар трансферларга катта пул сарфламоқчи эмас.
Ана шу трансфер сиёсатидан келиб чиқиб, “Барселона” скаутлари ёзда шартномаси тугайдиган ўйинчиларни топиш ва улар билан келишиб олишга уриняпти.
Айни пайтда каталонияликлар “Байер”дан Жонатан Та, “Атлетико”дан Рейнилду Мандава, “Бавария”дан Альфонсо Дэвисни таклиф қилмоқчи. Бу ўйинчиларнинг бари жорий мавсум тугаши билан эркин агентга айланади.
Шунингдек, “Барселона” мутасаддилари “Лилль”дан кетишга тайёргарлик кўраётган тўпурар Жонатан Дэвидни ҳам олишни мўлжаллаяпти.
Фикрлар