"Барселона" трансферлар ойнасининг сўнги кунида ҳужумчи сотиб олиши мумкин
Каталониянинг "Барселона" клуби Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Энтони Элангани ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.
"Барселона" қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида ўз таркибини кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда. Каталонияликлар ҳозирги молиявий вазият туфайли ўйинчиларни сотиб олмайди. Шунинг учун, улар ижара вариантларини кўриб чиқмоқда.
"ESPN" нашри хабарига кўра, испан гранди "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Энтони Элангани ижарага олмоқчи. Олдинроқ, "қизил иблислар" 20 ёшли швециялик футболчиси учун кўплаб ижара таклифлари олгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Эланга 2022/2023 йилги мавсумда манчестерликлар сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатма амалга оширган.
Фикрлар