"Барселона" ва тер Штеген ўртасидаги "гап-сўзлар" яна давом этади

"Барселона" клуби раҳбарияти дарвозабон Марк-Андре тер Штеген билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттиради.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, томонлар ўртасидаги навбатдаги музокарала келаётган ҳафтада бўлиб ўтади. Бунгача эса улар маош масаласида бир тўхтамга кела олишмаётган эди. Аниқроғи, “Барса” тер Штегенга йилига 6,3 млн евро таклиф қилаётганди, футболчи эса 10 млн евро олишни хоҳламоқда.

Тер Штеген “Барселона”да 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 34 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!