"Барселона" Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд келажакда "Барселона" сафига ўтиши мумкин.
Fichajes нашри хабарига кўра, каталонияликлар норвегиялик тўпурарни сотиб олиш ғоясидан воз кечмаган.
Манбанинг маълум қилишича, ҳозирча бундай трансферни амалга ошириш жуда қийин кўринмоқда. Бироқ Холанд келажакда клубни тарк этиш истагини билдирса, испан гранди уни ўз сафига қўшиб олиш учун бор имкониятни ишга солади.
Якунланган мавсумда Холанд "шаҳарликлар" сафида 52 та учрашувда қатнашиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди.
Унинг амалдаги шартномаси 2034 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар