"Барселона" яна дуранг ўйнади. Куман ва Де Йонг қизил карточка олди

Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Кадис" - "Барселона" учрашуви якунига етди. Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди ва Каталония клуби кетма-кет иккинчи бор очко йўқотди. 

5 ўйинда 9 очко тўплашга муваффақ бўлган "кўк-анорранглилар" турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибди. "Кадис" ҳисобида ҳозирча 6 очко бор ва улар 14-поғонадан жой олган.

Шунингдек, баҳснинг 64-дақиқасида Френки Де Йонг қизил карточка олди ва "Барса" қолган вақтда 10 киши бўлиб ўйнашга мажбур бўлди.



Бундан ташқари, бугун 6-тур доирасида "Осасуна" - "Бетис" ўйини ҳам бўлиб ўтди ва мазкур ўйинда меҳмонлар рақибдан 3:1 ҳисобида устун келди. 



  • 90+6'

    Ўйин ўз якунига етди. Куман қизил карточка олди. Хуллас, "Барселона"нинг омадсизликлари давом этади. 

  • 90+3'

    Депаааааай! Ўйин якунига яқин нидерландиялик футболчи ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 90+1'

    Коутиньонинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Мемфис Депайни яна йиқитишди. "Барса" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 88'

    Коутиньонинг жарима зарбасидан тепган тўпи дарвозанинг устидан ўтиб кетди. 

  • 87'

    Депайга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 84'

    "Барселона" фойдасига жарима зарбаси. Коутиньо тўп олдида. 

  • 83'

    "Кадиз" футболчииснинг жарима майдони ичига етказиб берган узатмасини Тер Штеген эгаллаб олди. 

  • 81'

    "Кадиз"да яхши имконият вужудга келди, аммо Тер Штеген ўз ўрнида. 

  • 79'

    Сержиньо Дест ўрнига Рики Пуч майдонга тушди. 

  • 76'

    Коутиньо рақиб жарима майдони атрофида нимадирлар қилишга ҳаракат қиляпти. 

  • 71'

    "Кадиз" футболчисига нисбатан Пике майдон марказида ўйин қоидасини бузди. 

  • 68'

    Коутиньо Люк Де Йонг ўрнига майдонга тушди. 

  • 66'

    Роберто ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

  • 64'

    "Барселона" футболчиси Френки Де Йонгга қизил карточка кўрсатилди. 

  • 60'

    "Барса"да гол уриш учун жуда яхши вазият вужудга келди, бироқ на Де Йонг ва на Депай дарвоза томон зарба йўллашни уддалай олмади. 

  • 57'

    "Барселона" навбатдаги позицион ҳужумни бошлади. 

  • 53'

    "Барса" рақиб жарима майдончаси атрофида анча фаоллашиб қолди. 

  • 52'

    Депайнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарабасини дарвозабон қайтарди. 

  • 50'

    Қандай вазият! Депайда дарвоза яқинида жуда яхши имконият вужудга келди, бироқ Депай зарба бера олмади. 

  • 46'

    "Кадис" футболчисидан ажойиб зарба, Тер Штегендан эса ажойиб сейв

  • 45'

    "Барселона" таркибида ўзгариш. Демир ўрнига Роберто майдонга тушди. 

  • 45'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

  • 45'

    Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. 

  • 45+3'

    Биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. 

  • 45+2'

    Депайнинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтариб юборди. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Биринчи бўлим якунига етиш арафасида. Ҳозирча ҳисоб 0-0. 

  • 43'

    "Кадиз" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 40'

    "Барса" ўйинига динамика ва футболчиларни бир-бирларини тушуниб ўйнаш каби жиҳатлар етишмаяпти.

  • 40'

    "Кадис" футболчиси жароҳат олиб майдонда ётибди. 

  • 37'

    "Барселона" олдинга ўтди, аммо футболчилар бир-бирларига тўп етказиб беришда хатога йўл қўймоқда. 

  • 33'

    Люк Де Йонгга нисбатан ўйин қоидаси бузилган эди. Ҳакам ушбу эпизодга эъибор қаратмади. 

  • 31'

    "Барса" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, аммо узатма хеч кимга тегмай майдонн тарк этди. 

  • 30'

    Депайнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

  • 26'

    "Барса"да яхши имконият вужудга келди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

  • 25'

    "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 23'

    Бускетснинг жарима майдони ичига йўналтирган пасига аниқлик етишмади. 

  • 19'

    "Барса" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 15'

    Майдон марказида Де Йонг рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 12'

    "Барселона"да тўп назорати бор, бироқ кескинлаштирувчи паслар ва ҳужумда фаоллик йўқ. 

  • 9'

    "Барса" майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. 

  • 8'

    "Барселона" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 7'

    Демирга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 6'

    "Кадис" олдинга ўтаётган бир пайтда. Бускетс рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 3'

    Дест қанотдан кириб борди ва дарвоза томон ноаниқ зарба йўллади. 

  • 2'

    Илк дақиаардан майдон эгалари олдинга ўтмоқда. "Барса" ҳимояланишига тўғри келади. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Ла Лига 6-туридан ўрин олган "Барселона" - "Кадиз" ўйини бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!