“Барселона” яна икки футболчиси кетганини эълон қилди
Бельгиянинг “Антверпен” клуби “Барселона” билан каталонияликлар ҳимоячиси Альваро Кортеснинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда каталониялик клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқда хабар берди.
Қайд этилишича, “Барселона” футболчининг келажакдаги сотувидан маълум бир фоиз олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Шунингдек, “Барселон” раҳбарияти жамоа вингер Тони Фернандесни “Венеция”га ижара асосида ўтганини маълум қилди. Каталония клуби футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқи ва унинг келажакдаги ҳар қандай трансферидан фоиз олиш имкониятини сақлаб қолади.
21 ёшли Кортес ўтган мавсумда “Барселона” асосий жамоаси сафида атиги 1 та ўйин ўтказган.
2025/2026 йилги мавсумда эса у “Барселона Б” сафида 27 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатма берган.
18 ёшли Тони Фернандес ҳам ўтган мавсумда Ла Лигада асосий жамоа сафида 1 та ўйинда майдонга тушган. Резерв жамоаси сафида эса 24 та учрашув ўтказиб, 5 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Фикрлар