"Барселона" ярим ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Барселона" ўз расмий сайтида Ла Лиганинг якшанба кунги "Хетафе"га қарши ўйини якунида ярим ҳимоячи Фермин Лопес олган жароҳати ҳақида эълон жойлаштирди.

Лопеснинг чап оёғида ёнбош-бел мушаклари жароҳати аниқланди. Ярим ҳимоячи тахминан уч ҳафтага сафдан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" "Хетафе"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида "Реал"дан 2 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда. Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини "Барселона" 25 сентябр, пайшанба куни "Реал Овьедо" меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!