"Барселона" юлдузи фаолиятини Истанбул клубида давом эттириши мумкин

  • 15 Dec 17:37
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген қишки трансферлар ойнасида "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Tecno

Журналистнинг ёзишича, дарвозабонни Истанбулнинг "Бешиктош" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Турклар "кўк-анорранглилар"га 33 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича таклиф билан чиқди. Тер Штеген эса Ла Лигадан мавқеи пастроқ чемпионатга ўтишни истамаяпти.

Марк-Андре "Барселона" сафида 2014 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Дарвозабоннинг Каталония топ-клуби билан меҳнат шартномаси 2027/2028 йилги мавсум якунида ўз ниҳоясига этади. Немиснинг трансфер нархи етти миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!