Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Барселона" юлдузи яна жароҳат олди

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Ҳеч иши юришмаяпти

«Барселона» марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен «Севилья»га қарши ўйинда мажбурий равишда майдонни тарк этди.

Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 30 ёшли футболчини учрашувнинг 59-дақиқасида захирага олди ва унинг ўрнига Жерар Мартинни майдонга туширди. Даниялик ҳимоячи газонга йиқилиб, ўйинни давом эттира олмаслигини ишора қилди. 

Футболчининг ҳис-туйғулари ва сўнгги йилларда тез-тез жароҳат олиб келаётганини инобатга олганда, ушбу жароҳат жиддий бўлиши мумкин. Тиббий кўрик натижалари ва жароҳат даражаси ҳақидаги расмий маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ