
"Барселона"да тарих такрорланиши мумкин
Хабарингиз бор, ўтган йили ёзда "Барселона" жамоаси ҳужумни кучайтириш мақсадида "Атлетик"дан Нико Уильямсни олиб келмоқчи эди. Бироқ, трансферлар ойнаси якунигача жамоанинг ушбу мақсади амалга ошмади ва Нико ўз жамоасида қолди.
Каталонияликларда ўша пайти Рафиньянинг ишлари юришмаётган ва чап қанотга вингер қидираётган даврлар эди. Мана бир йил ҳам ўтди, бу вақт мобайнида бразилиялик ҳужумчи Флик қўл остида ажойиб формага келди.
Шундай бўлса-да, жамоа вингер харид қилмоқчи. Вариантлар орасида Диас, Леау ва Рэшфорд бор ва кўпроқ Диас асосий номзод бўлиб турган эди.
Буни қарангки, ўтган йили "кўк-анорранглилар" таркибига келишни инкор этган Нико бу сафар ушбу трансфер амалга ошишини ўзи хоҳламоқда. Маълумотларга кўра, вингер бошқа таклифларни кўриб чиқмаслиги, фақатгина "Барса"га ўтиши ёки "Атлетик"да қолишини айтган.
"Барса" тарихида бундай ҳолат аввал ҳам кузатилган:
2006 йил: Анри "Барcелона" таклифини рад этди.
2007 йил: Орадан бир йил ўтиб, Тьерри "Барcелона"га қўшилди.
2018 йил: Гризманн "Барcелона"га ўтмасликка қарор қилди.
2019 йил: Кейинги мавсумда Aнтуан "Барcелона" футболчиси сифатида эълон қилинди.
2024 йил: Нико "Барcелона" таклифини қабул қилмади.
2025 йил: Уильямснинг ўзи "Барса"га ўтмоқчи, энди ҳаммаси клубга боғлиқ.
Фикрлар