“Барселона”да янги можаро бошланди

“Барселона”да бош мураббий Хави Эрнандес ва клуб президенти Жоан Лапорта, спорт директори Деку ўртасида можаро келиб чиқди.

Бунга томонларнинг “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва трансфери масаласида бир тўхтамга кела олмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Todofichajes нашрига кўра, Хави келаси мавсум олдидан жамоа таркибини португалиялик футболчи ёрдамида кучайтирмоқчи ва уни олиб келишни талаб қилмоқда.

Клуб раҳбарияти эса, бу трансфер катта харажат талаб қилишини ўртага қўйиб, бош мураббий сўровини рад этмоқда.

Лапорта ва Деку қимматбаҳо Бернарду Силва ўрнига Нико Уильямс ва Дани Ольво вариантини тавсия қилмоқда.

Хави эса, натижага жавобгар шахс сифатида жамоага айнан у танлаган Силва олиб келинишини талаб қилишдан тўхтамаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!