"Барселона"да янги сериал бошланди!
Бироз аввал сайтимиз орқали Хавининг кетиши аниқлашгани ҳақида хабар тарқатгандик. Нафақат, биз балки бутун дунё матбуоти бу ҳақида ёзмоқда. Аммо испаниялик мутахассис яна ҳали ҳам сўнгги қарорга келмагани борасида миш-мишлар чиқмоқда. Келинг, яхшиси нималар бўлаётганига бир назар ташлаб кўрамиз.
"Барселона" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин ва Ла Лига учун курашда энди ёқлигини ҳисобга олган ҳолда раҳбарият ва Хави ўзаро учрашув белгилашни маъқул кўришди, яъни энди бемалол келажакни муҳокама қилиш вақти келди. Мақсад 44 ёшли испанни қолишга кўндириш, лекин ичкаридаги айримлар унинг кетишини хоҳлашади. Аммо энг асосийси, Жоан Лапорта клуб афсонасини жамоа билан камида яна бир йил ишлашини истаётганида. Шу сабабли, президент мураббийдан осонликча воз кечмоқчи эмас.
Бугун музокаралар бўлиб ўтди. Унда Деку, Хави ва Лапорта иштирок этишди. Португалиялик спорт директори 1 соатлик суҳбатда мураббийлар штабидаги иккита инсонни кетишини талаб қилган, лекин "Барса" устози бунга рози бўлмаган. Учрашув шу тариқа тугаган ва ҳамма тарқалган.
Орадан кўп ҳам ўтмай клубнинг ишончли инсайдерларидан бири Жерард Ромеро иккинчи музокаралар бошланганини маълум қилди. Бу сафар манзил қилиб Лапортанинг уйи танланган. Энди Хави ўзининг сўнгги сўзини, яъни қолиш қолмаслигини айтади.
Фикрлар