“Барселона”дан кетсанг, маошинг уч баравар ошади

Саудия Арабистони клублари “Барселона”нинг бразилиялик легионери Рафинья Диасни олиш фикридан қайтгани йўқ.

27 ёшли ҳужумкор футболчи аввал ҳам шайхлардан таклиф олиб, уларга рад жавобини берган эди. Энди саудияликлар катта маош эвазига ўйинчида қизиқиш уйғотмоқчи.

Журналист Адриан Санчеснинг ёзишича, Саудия Арабистонининг номи сир тутилаётган клуби Рафиньяга ҳозир “Барса”да олаётган маошидан уч баравар кўпини тўлашга тайёрлигини маълум қилган.

Рафиньянинг каталонияликлар билан шартномаси яна уч йил давом этади. “Барселона” мутасаддилари ҳам қимматбаҳо ўйинчини сотиб юбориб,  ғазнага пул туширишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!