
"Барселона"га вингер керак
"Барселона" ёзги трансферлар ойнасида қанот ҳужумини кучайтирмоқчи.
Аввалроқ жамоа "Манчестер Юнайтед" вингери Маркус Рэшфордни сотиб олмоқчилиги мумкунлиги ҳақида ҳабарлар пайдо бўлганди. Аммо клуб молиявий муаммолар сабаб Рэшфордни сотиб олишни эмас, балким уни ижарага олишни мақсад қилмоқда.
Каталонияликлар англиялик футболчи учун 40 миллион евро сарфлашни истамаяпти ва 5-10 миллион евро эвазига бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда. Рэшфорднинг ўзи ҳам фақат "Барселона"га ўтишни истайди. Бундан ташқари, "кўк-анорранглилар" "Ливерпуль"вингери Луис Диас ҳизматларига ҳам қизиқмоқда.
Агар Рэшфорд ва Диас трансфери ўхшамаса, испан гранди бор эътиборини Кингсли Коман ёки Габриель Мартинеллига қаратади.
Улуғбек Хошимов
Фикрлар