"Барселона"ни 2025 йилда тўхтатиб бўлмаяпти

TIGGO 2 PRO
"Барселона" 2025 йилда ҳали мағлуб бўлгани йўқ. 

Флик шогирдлари Ла Лига 24-тури доирасида "Райо Вальекано"ни 1:0 ҳисобида таслим этди. 

Каталонияликлар кетма-кет тўртинчи ғалабани қўлга киритди. Бунгача улар "Алавес" (1:0), "Валенсия" (5:0) ҳамда "Севилья" (4:1) каби жамоаларни таслим этганди. 

Сўнгги мағлубият 2024 йилнинг 21 декабрь куни "Атлетико"га қарши ўйинда (1:2) кузатилган. Шунгдан сўнг "кўк-анорранглилар" 10 маротаба ғалаба қозониб, иккита дуранг натижа қайд этган. 

Каталония гранди келаси учрашувни 22 февралдан 23 февралга ўтар кечаси, тунгги соат 01:00да ўтказади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!