"Барселона"нинг муҳим футболчиси "Вильярреал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

  • 20 декабрь, 22:54
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ярим ҳимоячиси Педри жароҳат сабаб Ла Лиганинг 17-тури доирасида "Вильярреал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслигини тасдиқлади.

Tecno

"Педри бу ўйинда иштирок эта олмайди. Албатта, бу ҳолатдан хурсанд эмасман, аммо бу футболнинг бир қисми. Ўйлайманки, у кейинги ўйинга, яъни "Эспаньол"га қарши баҳсга тайёр бўлади. Футболчининг сон орти мушакларида муаммо бор. Педри ўйнаши мумкин эди, аммо хавф жуда катта. Биз уни асрашимиз ва тўлиқ даволанишини таъминлашимиз керак. Таваккал қила олмаймиз. Ҳозир энг тўғри қарор шу", — деди Флик AS нашрига.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда каталонияликлар сафида 19 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!