"Барселона"нинг навбатдаги "ўлжаси" ким?!

"Барселона" клуби кетма-кет 4-йирик ғалабасини қўлга киритди.

Ханс-Дитер Флик шогирдлари Чемпионлар лигасида "Бавария"ни йирик 4:1 кўринишида мағлуб этди. Бунгача "кўк-анорранглилар"  "Янг Бойз"(5:0), "Алавес"(3:0) ва "Севиля"ни(5:1) мағлуб этишган эди.

Эслатиш ўринли, каталонияликлар жорий мавсумда 13 та ўйиндан 11 тасида ғалаба қозонишган. Энди навбатдаги ўта муҳим беллашув 26 октябрь куни Ла Лига доирасида "Реал Мадрид"га қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!