“Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси бошқа жамоага ўтишни ҳохлаб қолди

Англиянинг “Сток Сити” клуби ҳужумчиси Боян Кркич қишки трансфер даврида бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. Sky Sports нашрининг маълум қилишича “Барселона”нинг собиқ форварди “Сток” рахбариятига ўзининг бу истагини билдирган.

Жамоа бош мураббийи Марк Хьюз эса испаниялик футболчини қўйиб юборишни истамаяпти. Аввалроқ, 26 ёшли форварднинг хизматларига премьер-лиганинг бошқа бир жамоаси “Мидлсбро” жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “Мидлсбро” ҳали бу борада “Сток Сити”га расмий таклиф билан чиқмаган.

Маълумотларга кўра, “Сток Сити” рахбарлари Боянни 12 миллион фунтдан (тахминан 13,7 миллион евро) камига сотмоқчи эмас.  Кркич ушбу мавсум 12та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!