"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси яна Европага қайтмоқда
"Монреаль" клуби ҳужумчиси Боян Кркич яна Европага қайтиши мумкин.
L'Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, 30 ёшли испаниялик футболчига Франциянинг "Сент-Этьен" клуби қизиқиб қолди. Айтиш лозимки, унинг МЛС клуби билан амалдаги шартномаси январда ўз ниҳоясига етади.
Боян "Монреаль" сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 7 та гол урди.
Кркич "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Каталония клубидан ташқари "Рома", "Милан", "Аякс", "Сток Сити", "Майнц" ва "Алавес" клубларида ўйнаган.
Фикрлар