"Барселона"нинг ёш футболчисига Мадрид клуби қизиқмоқда

  • 17.01.2026 16:16
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо "Атлетико"га кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

Хабарларга кўра, "матрасчилар" 22 ёшли "Барса" футболчисини жиддий тарзда кузатиб турибди. Бу хабар ўтган йилнинг ёзида ҳам пайдо бўлган, бироқ трансфер амалга ошмаган эди. "Marca" нашри берган маълумотларга кўра, испаниялик футболчининг ўзи ҳам вазиятни кузатиб бормоқда ва Мадридга кетишга қарши эмас. "Атлетико"нинг энг устувор варианти эса "Вулверхемптон" футболчиси Жоао Гомес бўлиб қолмоқда. Агар ушбу трансфер ўхшамаса, пойтахт клуби Касадо вариантига яна қайтади. 

Маълумот учун, Касадонинг нархи 25 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!