"Башакшеҳир" бош мураббийи: “Мен футболчиларим билан фахрланаман”

  • 25 ноябрь, 03:42
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия Суперлигасининг 13-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Трабзонспор"га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин "Башакшеҳир" бош мураббийи Нури Шахин мағлубият ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Беллашувни икки қисмга бўлишимиз керак. Биз жуда яхши ўйинни бошладик. Аммо баҳс давомида 10 киши билан ҳаракат қилишимизга тўғри келди. ЪТрабзонспоръ каби рақибга бир киши кам ўйнаб, 3 та гол уриш осон эмас. Мен футболчиларим билан фахрланаман", — деди Шахин.

Шунингдек, у ҳакамларни ҳам танқид қилди:

"Ҳакамлар ҳақида кўп гапирмоқчи емасман. Менинг эътиборим ҳар доим ўйин сифатини оширишга қаратилган. Аммо бугунги ҳакамлар билан ишлаш жуда қийин. Айрим хатолар сабаб биз бунинг аламини тортяпмиз. Бу масала албатта кўриб чиқилиши керак. Лигамизда яхши футболчилар, яхши жамоалар, яхши клублар бор, лекин ҳакамлар даражаси ҳақида шундай деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим", — деди мураббий.

Маълумот учун, ушбу клуб сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов чемпионат тўпурарлари рўйхатида 9 гол билан пешқадам ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!